Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта конвертациясини жорий этишга қаратилган режасини эълон қилди.


Ҳукумат жорий йилнинг ноябр ойигача валюта эркин алмашувига оид барча тўсиқларни йўқ қилишни ваъда қилди. Натижада Ўзбекистон ҳукумати Халқаро валюта жамғармаси низомининг валюта эркин конвертацияси ҳақдаги 8-бандини имзолай олади.
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукумати ислоҳотларни амалга оширмаётганлиги сабабли 2001 йилда Тошкентдаги ваколатхонасини ёпган эди.
Бугун эълон қилинган режага кўра, Ўзбекистон ҳукумати Халқаро валюта жамғармасининг барча тавсияларига риоя қилади. Тавсиялар Жамғарма томонидан Ўзбекистон валюта тизими ўрганилганидан сўнг ишлаб чиқилади ва август ойида ҳукуматга тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG