Линклар

Бугун Ироқда АҚШ қўшинларига икки марта ҳужум қилинди.


Ироқ ғарбида бўлиб ўтган биринчи ҳужум натижасида 6 америкалик аскар жароҳатланди. Улардан икки нафари Рамадий шаҳридаги ҳарбий касалхонага етказилди.
Иккинчи ҳужум Бағдодда бўлди. Унинг натижасида 3 аскар яраланди. Бир ироқлик фуқаро нобуд бўлди ёки яраланди. Аниқ маълумотлар йўқ.
Кеча АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда АҚШ қўшинларига қарши курашаётган жангарилар ҳақида кескин гапириб, айни вақтда Ироққа янги қўшинлар юбориш режаси йўқлигини маълум қилган эди.
1 май куни Буш асосий ҳарбий ҳаракатлар тугаганини эълон қилганидан буён Ироқда 23 америкалик аскар ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG