Линклар

Германия Канцлери Герхард Шрёдер ва Италия Бош вазири Силвио Берлускони ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган телефон суҳбат кечга қолдирилди.


Шрёдер бугун Берлусконидан Германия депутатини нацистлар концлагери қўриқчиси билан таққослагани учун кечирим сўрашни талаб қилган, Берлускони эса Шрёдер билан телефон орқали гаплашишини билдирган эди.
Шрёдер Германия парламентида қилган чиқишида Берлускони баёнотини “ноўрин” ва “қабул қилиб бўлмайдиган”, деб баҳолади.
Берлускони Италиянинг Европа Иттифоқига раҳбарлик қилиш муддати бошлангани муносабати билан кеча Европа парламентида чиқиш қилганида, Германия социалистлар партияси депутати Мартин Шулц ундан сиёсий фаолиятига тадбиркорлик фаолияти салбий таъсир қилиш-қилмаслиги ҳақда сўради. Бунга жавобан Берлускони:
- Жаноб Шулц, билишимча, Италияда бир одам нацистлар концлагери ҳақида бадиий филм оляпти. Мен сизга бу филмда қўриқчи ролини ўйнашни таклиф этаман, - деган эди.
Бундан сўнг Берлускони айтган сўзлари учун узр сўради ва Германия хақлини ҳақорат қилиш нияти йўқлигини айтди. Бироқ Германия тарафини бу қониқтирмади.
XS
SM
MD
LG