Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:09

Тарих сабоғи


"Собиқ ГДР Давлат хавфсизлиги вазирлиги Штази билан ҳамкорлик қилган Германия фуқароларидан 50 минг нафарининг исми ошкор этилиши кутилмоқда", - деб хабар беради "Берлинер Цайтунг" газетаси.

Газета маълумотига кўра АҚШ Марказий разведка бошқармаси, Германия ҳукуматига 50минг нафар Штази ҳамкорлари рўйхатини топширган. Розенхолц агар немисчадан таржима қилсак aтиргул ëғочи деб ном олган рўйҳатдир. "90-йилларда Марказий разведка бошқармаси қўлига тушган "Розенхолц" рўйхатида жами 200минг нафар штази ҳамкорлари қайд қилинган" деб ëзади "Берлинер Цайтунг" газетаси. Германияда Штази арҳивлари бундан 13 йил бурун очилиб¸ ҳар бир немис фуқароси ўзи борасида йиғилган материаллар билан танишиш имконига эга бўлди. 1992 йилда Шарқий германиялик диссидент Эккеҳард Масс ўзи устидан тўпланган 26 томлик материалларни уйига олиб бориш учун юк машинаси ëллашга тўғри келганини гапиради.
Э.Маас.:

- Мактубларимиз очиб ўқилаëтгани¸ телефондаги суҳбатларимиз тингланаëтганини тахмин қилардик¸ аммо жосуслар бизнинг энг яқин дўстларимиз ичида эканлигига ақлимиз етмасди. Штази чақимчиларининг оиламиз ичига кириб олиб, шаxсий муносабатларимизгача аралашиши мумкинлигини ақлимизга сиғдира олмасдик.

Эккеҳард Масс 80-йилларда ГДРда юзага чиққан демократик ҳаракатлар¸ сиëсий партиялар¸инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаолларининг асосий қисми Штази жосуслари эканлигидан ҳайратга тушганини айтади.
Э.Маас:

- "Штази"чақимчилари барча сиëсий партиялар раҳбариятига суқилиб кириб олишганди. 13 кишидан иборат Панков тинчлик ҳаракатининг 7 аъзоси штази чақимчиси бўлиб чиқди. Бу даҳшат эмасми.

Суҳбат давомида Эккехард Маас Штази ташкилотининг КГБ билан алоқаси ҳақидаги ҳужжатга эътиборимизни қаратади.
Э.Маас:

- Иҳтиëримиздаги ҳужжатлар ичида ГДР ва КГБ ҳамкорлигидан гувоҳлик берувчи материал ҳам бор. Бу ҳужжатда камина устидан олиб борилган кузатишларни мувофиқлаштириш устида гап боради.

Суҳбатдошимиз¸ АҚШ Марказий разведка бошқармаси Германияга топширган рўйхат ичида нафақат шарқий Германияликлар¸ балки Ғарбий Германия фуқаролари исми шарифлари ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиради.
Э.Маас:

- Бу рўйҳатда нафақат ГДР фуқаролари балки жуда кўп Ғарбий Германия фуқаролари исм-шарифлари бор деб ўйлайман. Ҳозир улар бу рўйхатнинг эълон қилинса обрўмизга путур етиши мумкин деб ҳавотир олишмоқда.

Германия жамоатчилигида Штази ҳамкорлари рўйҳати эълон қилинишига қарши бўлганлар ҳам талай. Берлинлик илмий ҳодим Натали Грунвелд ҳоним ана шуларнинг бири
Н.Грунвелд:

- Бу жуда муаммоли бир масала. Рўйҳатнинг ошкор қилиниши зарур эмас деб ўйлайман. У пайтда социлизм аҳлоқ приципларидан келиб чиқиб бу ишлар қилинди. Ҳозир бирлашган германияда вазият бошқа Менимча тезроқ ҳаммасини унутиш керак.

Унутишга ҳаққимиз йўқ дейди собиқ ГДР фуқароси Экеҳард Маас:

- Рўйҳатларнинг очилиши ўтмишдан сабоқ чиқариш имконини яратади. Ўтган ўн йил ичида минглаган штази чақимчиларининг номлари эълон қилинди. Уларни ҳеч ким қамагани ҳам йўқ. Ҳеч ким ҳақорат ҳам қилмаяпти. Германияда бу борада ҳаммаси тинч.

Давом этаëтган мубоҳасаларга қарамасдан¸ тариҳ сабоғи учун имкон яратган "Розенxолтс"рўйҳатидаги 50 минг нафар Германия фуқаросининг исми шарифи эълон қилиниши кутилмоқда. Арxив маълумотларида собиқ ГДР Давлат хавфсизлиги вазирлигида жаъми 218 минг киши ишлагани қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG