Линклар

АҚШ-Туркия муносабатларидаги мушкул нуқта.

  • Абдулла Искандар

Ўтган ҳафта сўнгида АҚШ ҳарбийлари Ироқ шимолидаги Туркманлар яшайдиган ҳудудда турк ҳарбийлардан11 нафарини қўлга олганлар. Улар орасида икки нафар полковник ва икки нафар майор лавозимидаги зобитлар ҳам бўлган.

Воқеа Сулаймония шаҳри яқинида содир бўлганлиги айтилмоқда.

АҚШ ҳарбийлари Турк ҳарбийларини Ироқдаги Курдлар раҳбарини ўлдиришга ҳаракат қилганликда гумон қилишган. Қўлга олинган Турк ҳарбийлари Бағдодга келтирилиб сўроққа тутилган.

Якшанба куни расмий Анқара ва расмий Вашингтон орасидаги музокoралардан сўнг, ҳарбийлар озод қилинган.

Британиялик таҳлилчи Стивен Блеквел, икки давлат ўртасида юзага келган вазиятга шундай баҳо беради:

"Бу ҳодисани Америка-Туркия муносабатларидаги мушкул нуқта деб тарифлаш мумкин."

Расмий Анқара ва Вашингтон юзага келган вазиятни ўрганиш учун комиссия ташкил қилишга қарор қилишди. Шанба куни Туркия бош вазири Ердўғон ва АҚШ вице президенти Дик Чейнининг тинимсиз музокоралари натижасида юзага келган зиддият бартараф қилингани айтилмоқда.

Турк генерали Ҳуршид Толон, Туркия қуроли кучлари сафларидаги зобитлар АҚШ билан дўстликка шу қадар ўрганиб қолишгандики, бир вақт келиб НАТО ҳарбийларининг ,айни иттифoқ аскарлари тарафидан қамоққа олиниши уларни ҳаëлига ҳам келмаганлигини таъкидлайди.

Туркиядаги оммавий аҳборот воситалари бу ҳодисага жуда катта этибор бергани кузатилган. Турк матбуотида қўлларига кишан солиниб, кўзлари биғланиб номаълум тарафга олиб кетилаëтган турк аскарлари ҳақида бир бирига зид ҳабарлар тарқатилган.Анқара Университети ҳалқаро алоқалар кафедраси тадқиқотчиси Сайфи Ташан турк оавларида тарқатилаëтган хабарларга шундай муносабат билдиради:

"Бу ҳолатни оммавий аҳборот воситалари тарафидан олиб борилаëтган қўрқитиш усули деб баҳолаш мумкин.Мақсад Туркия тезроқ Ироқ ҳудудларидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетсин.Менимча бу Турк –Америка муносабатларига қарши қаратилган зарбадир."

Ташан, Америкаликлар ироқ курдлари таъсирида бу амалга қўл урган бўлиши мумкин деган фикрни ҳам илгари суради.Турк ҳарбийлари курд лидерига суиқасд қилмоқчи бўлди деган иддао нотўғри дейди Ташан:

"Турк ҳарбийларининг бундай суиқасдга қўл уришига ҳеч ким ишонмайди.Бу шимолий Ироқдаги баъзи сиëсий доиралар тўқиган чўпчакдан бошқа нарса эмас."

Ўз исмини айтишни истамаган АҚШ мулозимига кўра Сулаймонияда "Бағдоддан келтирилиб яшириб қўйилган "деб гумон қилинган оммавий қирғин қуролларини қидиришган.

Аммо у ерда ҳеч қандай қурол топилмаган.

Британиялик таҳлилчи Стивен Блеквелл, юз берган ҳодиса минтақада Туркия таъсирини чеклашга қаратилганлигини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG