Линклар

Хавфли тўлқин

  • Абдулла Искандар

Миллиардер Михаил Ходорковский Россия Бош прокуратурасига сўроққа чақирилди.

Ўтган пайшанба куни эса Ходорковскийнинг яқин ҳамкори, Менатеп молиявий гуруҳи рахбари Платон Лебедов қамоққа олинганди.

Кремл, Ҳодорковскийни сиëсатга аралашма, деб огоҳлантирди, - деб фикр билдиради Россиялик сиëсий таҳлилчи Сергей Мирков 26 июн куни қирқ ëшга тўлган Ҳодорковский, мамлакатдаги либерал кўз қарашдаги партиялар, Яблока ва Ўнг кучлар иттифоқига молиявий ëрдам кўрсатажаги ҳақида баëнот бергандан сўнг, Кремлнинг қаҳру-ғазаби ўзини куттириб қўймади. Кузатувчилар Борис Березовский, ва Владимир Гусинский бошига тушган кўргиликлар Ходорковскийни кутаëтганлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз президент Путин билан очиқ курашга киришган бу икки олигарх мамлакатни тарк қилиб қамоқдан қутулиб қолишди. Россия ўнг қанот кучлар иттифоқи раиси Борис Немцов Ҳодорковскийга қилинаëтган тазйиқлар асоссиз эканлигигига эътибор қаратади.

- Ҳодорковский медиа-магнат эмас.У ҳали тўла-тўкис сиëсатга ҳам аралашмаяпти.У 2008 йилдан кейин бизнесни тарк қилиб сиëсат билан шуғулланаман деб баëнот берди ҳолос.

"The Washington Post "газетаси Ҳодорковский ëрдамчисининг қамоққа олиниши мамлакатда парламент сайловлари олдидан амалга оширилган сиëсий қадам эканлигини таъкидлайди.

Ҳодорковскийга қилинган бу огоҳлантириш аслида бутун Россия олигарҳларига ўз ўрнингни билиб юр деб айтилаëтган ҳитобдир, - дейилади мақола давомида. Айни вақтда Германияда чиқадиган "Die Welt, газетаси" кейинги вақтда Ҳодорковский нафақат Путин иродасига қарши чиқмоқда балки ўнг ва сўл партияларга молиявий ëрдам кўрсатиб, парламентда ўз таъсирига эга бўлмоқчи -, деб ëзади.

Миҳаил Ҳодорковскийнинг 2008 йил ўтказилиши кўзда тутилган президентлик сайловларида иштирок этиши эхтимоли Кремлни ҳозирданоқ ҳавотирга солаëтган кўринади.

Шу ўринда 26 июн куни қирқ ëшга тўлган Миҳаил Ходорковский биографияси қирраларига бир назар ташласак:

- 1987 йили Ҳодорковский ўз ҳамфикрлари билан биргаликда тармоқлараро илмий-теҳникавий дастурлар марказини ташкил қилди. Бу марказ орқали ишлаб топилган маблағ Менатеп банкини ташкил қилиш учун сармоя бўлди. 1988 йилда Ҳодорковский Менатеп банки бошқарув кенгашига раис қилиб сайланди. 1995 йилда Росспром инвестиция компаниясини бошқарган Ходорковский, 1997 йилдан эътиборан ЮКОС нефт ширкатига рахбарлик қилмоқда. Бу ширкат нефт қазиб чиқариш ҳажми бўйича Россияда иккинчи ўринда туради.

Ўнг қанот кучлар иттифоқи раиси Борис НемцовҲодорковскийнинг тазйиқ остига олиниши Россия обрў эътиборига жиддий путур етказишини таъкидлади.

- Бу Россия нуфузига катта зарбадир.Бу умуман Россияда тадбиркорлик фаолиятига қаратилоган зарбадир.Агар аҳвол бундай давом этаверса Россияда тадбиркорларни ҳеч ким ушлаб қололмайди. Ҳеч ким, - деб таъкидлайди Немцов. Ҳодорковский атрофидаги ҳодислар Россияда сайловолди кураши бошланаëтганидан дарак бермоқда.
XS
SM
MD
LG