Линклар

Бугун Теҳронга борган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошлиғи Эронни ўзининг ядровий дастурларини ошкор қилишга чақирди.


Агентлик бошлиғи Муҳаммад ЭлБарадеи эртага Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий ҳамда Эроннинг атом энергияси бошқармаси раиси Ғуломризо Оғазодалар билан учрашиб, Эрон халқаро инспекторларга кенгроқ имконият берувчи ҳужжатга қўл қўйиши масаласини муҳокама қилади.
Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий бугун БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан телефон орқали суҳбатлашиб, Эл Барадеининг Теҳрон ташрифи икки томонлама манфаатларга хизмат қилиши лозимлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG