Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:13

Афғонистон-Покистон муносабатларидаги таранглик


А. Аррал 7 июл Кобулда Покистонга қарши бўлиб ўтган норозилик намойишига чиққан юзлаб намойишчилар Покистон кучларининг Афғонистон ҳудудларига бостириб кирганини қораладилар.

Бир кун ўтиб, намойишчилар сони 2 мингга кўпайди ва улардан, тахминан, 300 таси Покистоннинг Кобулдаги элчихонасига ҳужум қилиб, элчихонага катта зарар етказдилар. Шундан сўнг, Покистон ўз элчихонасини дарҳол ëпиб қўйди. Воқеадан кўп ўтмай Покистоннинг Кобулдаги элчиси Рустам Шоҳ Муҳманд журналистлар учун матбуот анжумани ўтказиб, ҳодиса юзасидан Афғонистон ҳукумати кечирим сўраши лозимлигини таъкидлади.

"Агарда Афғонистон ҳукумати Покистон элчихонасига етказган зарарни қопламас, расман кечирим сўрамас ва Покистон дипломатлари хавфсизлигини таъминлашга ишончли кафолат бермас экан, Покистон Кобулда ўз элчихонасини қайта очмайди", - деди элчи Муҳманд.

Айни шу куни, Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ҳам матбуот йиғини ташкил этиб, Покистон элчихонасига ҳужум қилганларни тинчлик душманлари, деб атади.

"Покистон элчихонасида бундай ҳатт-ҳаракатга қўл урган кишилар, Покистон душмани эмас, балки Афғонистон душмани, тинчлик ва барқарорлик душманларидирлар".

Карзай сўзида давом этиб, ҳодиса юзасидан Покистон президенти Парвез Мушаррафга қунғироқ қилиб, кечирим сўрашини ҳам билдирди.

"Мен у кишига сим қоқиб, элчихонада юз берган мудҳиш воқеа учун узр сўрайман".

Айрим манбаларга кўра, ўтган ҳафта Покистон кучлари тақрибан 25 километр Афғонистон ҳудудига кириб келган. Тахминларга кўра, айни шу ҳудудларда Толиблар Афғонистонга қарши фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Бундай иддаоларни Покистон томони қатъиян рад этиб, ўз кучлари Афғонистон ҳудудига бир қарич ҳам кирмаганини баëн этди.

Бироқ, Афғонистондаги айрим қабила бошлиқларининг айтишларича, Афғонистон-АҚШ ҳарбий кучлари Покистон чегараси бўйида Толибон қолдиқларига қарши амалиëтлар олиб бораëтганларида Покистон кучлари Афғонистон ҳудудига ўтиб, афғон чегара қўриқчиларига қарши ўқ узганлар.

Афғонистон билан Покистон ўртасидаги мунасабатларга бир оз раҳна солган мазкур воқеа юзасидан покистонлик мустақил журналист Аҳмад Рашидга мурожаат қилганимизда, шарҳловчи мавжуд зиддиятли вазиятнинг олдини олишда томонлар керакли чоралар кўришлари кераклигини таъкидлади.

"Покистон ўз ҳудудидаги Толибон масаласи ҳамда ўз аскарлари Афғонистон ҳудудига ўтган ëки ўтмаганлиги масаласини ҳал қилиши лозим. Ўз навбатида Афғонистон ҳукумати ҳам ўзт ичидаги фракциялар томонидан Покистон элчихонасига қилинган ҳужум юзасидан тегишли чоралар кўриши зарур", - дейди покистонлик журналист Аҳмад Рашид.

У сўзида давом этиб, икки қўшни мамлакат муносабатларининг кескинлашувига Толибон қолдиқлари ва ал-Қайда террор тармоғини ҳимоя қилаëтган кучлар сабаб бўлаëтганини баëн этади.

"Агарда Покистон расмийлари мавжуд бўҳронларга қарши ижобий чора кўрмаса, хавфли вазият рўй бериши мумкин. Бундай вазиятдан фойдаланган шимол шарқий чегара вилояти амалдорлари толибларни ҳимоя қила бошлашлари мумкин".

Кузатувчиларга кўра, Покистон билан Афғонистон ўртасида яхши қўшничиликнинг вужудга келиши АҚШнинг минтақадаги ўз ҳарбий амалиëтларини мувофиқлаштиришига хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG