Линклар

Озарбайжон президенти меросни кимга қолдиради?

  • Абдулла Искандар

"Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев соғлиги ëмонлашгани боис даволаниш учун Туркияга жўнаб кетди", - дейилади президент девони тарқатган маълумотда. Бундан икки хафта олдин Янги Озарбайжон партияси иқтидордаги президент Ҳайдар Алиевни учинчи маротаба мамлакат рахбарлигига номзод қилиб кўрсатганди. Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси Аливнинг ўғли Илҳомни ҳам президенликка номзод сифатида рўйxатга олди.

Озарбайжондаги сиëсий тахлилчи Нозим Имонов бу ҳолатни мисли кўрилмаган ҳодиса деб баҳолайди.

"Билишимча бир вақтнинг ўзида ота ва ўғилнинг президентликка номзод сифатида рўйҳатга олиниши жаҳон сиëсатида кўрилмаган ҳодисадир.Бу ҳолат Озарбайжондаги ҳукумат ва Алиев оиласи ҳақида етарли тасаввур яратади."

Президентнинг 41 ëшдаги ўғли Илҳом отаси ўрнини эгаллаш учун узоқ ҳаракат қилган бўлса ҳам,мулозимлар Илҳомни ҳокимиятга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилдилар. Аммо СССРдай ҳукуматнинг Сиëсий бюросида суяги қотган Ҳайдар Алиев , ўғлини мамлакатдаги энг катта нефт ширкатига бошлиқ қилиб қўйди.Бундан уч йил аввал Ҳайдар Алиев Московские новости газетасига берган интервюсида ўғли Илҳомнинг сиëсатдаги қадамларидан рози эканлигини билдирганди. Аммо Озарбайжондаги сиëсатшунослар, нега бир оиладан икки номзод президентликга қўйилганлиги жумбоғига ечим топа олишмаяпти.

сиëсий таҳлилчи Эйнулла Фатҳулаевнинг тахминлари ҳақиқатга яқиндай туюлади:

"Маълумки Ҳайдар Алиев Янги Озарбайжон партиясидан номзод, Илҳом Алиев эса мустақил номзод.Сайловларда Ҳайдар Алиев ўз номзодини олиб, ўғли Илҳомга имкон яратиш эҳтимоли кўпроқ.Бир сўз билан айтганда Алиев олдинги сайловларда иш берган найрангни қўлламоқчи. Аммо бу сафар ўғли фойдасига."

Нозим Имонов бу ҳолат Ҳайдар Алиевнинг соғлиги ëмонлашиб лавозимни тарк қилиши мумкинлигидан дарак беради дейди:

"Агар шундай бўлмаганда у ўз ўғлининг номзод қилиб рўйҳатга олинишига руҳсат бермаган бўларди".

Озарбайжон социал демократик партияси фаоли Айдин Мусазода Президент Ҳайдар Алиевнинг соғлиги ëмонлашгани матбуот воситалари тарқатаëтган уйдирмадан бошқа нарса эмас дейди:

"Жаноб президентнинг соғлиги яҳши,президентнинг соғлиги давлатни идора этишга бемалoл имконият яратади. Мен жаноб президентнинг ҳали узоқ муддат иқтидорга қолишига ишонаман.Президент саломатлиги борасидаги гаплар матбуотдаги аксилтарғибот методларидан биридир."

Аммо президент соғлиги Айдин Мусазода билдирган мукаммалликдан йироқ кўринади. Кейинги вақтда у барча чет эл сафарларини бекор қилди. Санкт-Петербургнинг 300 йиллик байрамида иштирок этмади. Апрел ойида Ҳайдар Алиев минбарда гапира туриб икки марта ҳушидан кетганди.

Айдин Мусазода:
"Ҳозир ҳулоса чиқаришга ҳали эрта ", - дейди. "Октябрнинг 15ида барча сайлов қутиси олдига келиб ўз овозларини беришади. Ана шунда ота ва ўғилдан бириси, ëки бутунлай бошқа бир номзод ғолиб чиқиши мумкин".

Октябрнинг 15га ҳали уч ой бор. Бу уч ой ичида Озарбайжон сиëсий ҳаëтида қандай ўзгариш бўлиши ҳали номаълум.
XS
SM
MD
LG