Линклар

Ўзбекистондаги мухолиф сиёсий партиялар ўз фаолиятини бошлайдими?


10 июл куни Тошкентда Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Республика Институти ўз ваколатхонасини очди. Мазкур институтнинг асосий вазифаси Ўзбекистондаги мухолиф партияларни давлат рўйхатидан ўтказишга ҳамда мамлакатдаги сиёсий жараёнлар фаоллашувига ёрдам беришдир.

Ваколатхона очилиш маросимида қатнашган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Хёрбст Америка хукумати Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг рўйхатдан ўтиши ва ўз фаолиятини фаоллаштиришини исташини қайд этди.

Халқаро Республика Институти ваколатхонасининг очилиш маросимида қайта рўйхатдан ўтказилмаётган Эрк партияси ва Бирлик Халқ Харакатининг Ўзбекистондаги фаоллари ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG