Линклар

logo-print

Украина президенти Леонид Кучма бугун Волин шаҳрида Полша президенти Александр Квасневски билан учрашди.


Украина ғарбида жойлашган Волинда иккинчи жаҳон уруши даврида украиналик ва полшаликлар ўртасида кўплаб тўқнашувлар бўлиб ўтган ва натижада қарийб 100 минг одам нобуд бўлган.
Икки давлат раҳбари этник тўқнашувлар қурбонларига ўрнатилган ёдгорликка гулчамбар қўйдилар.
Кеча Украина парламенти 1943 йил тўқнашувлари ҳар иккала тараф - ҳам полшаликлар, ҳам украиналиклар учун катта фожеа эканини қайд этувчи баёнот қабул қилди.
XS
SM
MD
LG