Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Яап де Хуп Шефернинг Тожикистонга ташрифи давомида президент Имомали Рахмонов билан учрашди, сўнг Тожикистон ҳукуматини ўлим жазосига мораторий эълон қилишга даъват этди.


- Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Тожикистон ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилдик. Ташкилот Тожикистоннинг миналарни зарарсизлантириш дастури учун, албатта, маблағ ажратади. Ташкилот, шунингдек, Тожикистон қонуний тизимини ислоҳ қилиш ва ўлим жазосига мораторий эълон қилишда республикага кўмаклашади, - деди Яап де Хуп Шефер.
Рахмонов республика жиноят кодексида ўлим жазосини кўзловчи бандлар сони 47тадан бештагача камайтирилганини қайд этар экан, июн ойида аёлларга нисбатан ўлим жазосини умуман қўламмаслик ҳақида қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Хуп Шеффер Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистонга наркотиклар контрабандасига қарши кураш учун қўшимча ёрдам ажратишини билдирди.
Қўлга туширилган гиёҳванд моддалар миқдори бўйича Тожикистон дунё мамлакатлари орасида тўртинчи ўринда туради.
ЕХҲТ раиси, шунингдек, 1992-97 йиллар фуқаролар уруши давомида ўрнатилган миналардан ерларни тозалашда ташкилот Тожикистонга кўмаклашишини ваъда қилди.
Ўзбекистон аҳолиси 25 миллион одамдан кўп.
XS
SM
MD
LG