Линклар

logo-print

Қирғизистонга ташрифи чоғида НАТО ташкилоти Бош котиби Жорж Робертсон республика президенти Асқар Ақаев билан учрашди.


Учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида икки расмий НАТО ва Қирғизистон ўртасидаги “Тинчлик учун ҳамкорлик” дастури доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликни юқори баҳолади.
Жорж Робертсон Қирғизистон аксилтеррор коалициянинг биринчи аъзолари сирасида эканини таъкидлаб, Бишкек яқинидаги ҳарбий базанинг Афғонистондаги операциялар учун аҳамияти жуда катталигини алоҳида айтиб ўтди.
“Биз, - деди НАТО Бош котиби, - Қирғизистон билан яхши ҳамкорлик дастурига эгамиз ва биз ушбу ҳамкорликни чуқурлаштиришга қарор қилдик. Қирғиз республикаси 21-асрнинг янги муаммолари ва таҳдидларига қарши курашда биринчилар сафидадир”.
Асқар Ақаев НАТО раҳбаридан чегара хавфсизлигини таъминлашда кўмак сўради.
Бундан олдин Жорж Робертсон Қирғизистон Мудофаа вазири Эсен Топоев ва бошқа расмийлар билан икки томонлама алоқаларни муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG