Линклар

Исроил ва Фаластин Исроил қамоқларида ўтирган минглаб фаластинлик маҳбусларни озод этиш масаласини ҳал эта олмаяптилар.


Бугун 3 минг фаластинлик Ғазо секторидаги Жабаля лагерида қарийб 8 минг маҳбусни озод этишни талаб қилиб, норозилик намойиши уюштирдилар. Исроилнинг Мегиддо қамоғида эса маҳбуслар айни шундай талаб билан очлик эълон қилдилар.
Ҳамас гуруҳи агар маҳбуслар озод этилмаса, Исроил аскарларини ўғирлай бошлашини маълум қилди.
Кеча Фаластин Хавфсизлик хизмати раҳбари Муҳаммад Даҳлан Исроил Ички ишлар вазири Шаул Мофаз билан учрашиб, яна 500 кишини озод этишни талаб қилган эди. Мофаз эса бунга жавобан фаластинликлардан қуролсизлана бошлашни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG