Линклар

АҚШ раҳбари Жорж Буш Угандага қисқа ташрифини якунлаб, Нигерияга борди.


Угандада Буш давлат президенти Йовери Мусевени билан учрашди ва хавфсизлик, ОИТС касаллиги ҳамда эркин савдо-сотиқ масалаларини муҳокама қилди.
Буш ва унинг рафиқаси Лаура ОИТСга чалинган беморлар касалхоналарини бориб кўрдилар. АҚШ раҳбари Уганда ҳукуматининг ОИТСга қарши кураши муввафақиятли эканини қайд этди.
90-йилларда Уганда аҳолисининг 30 фоизи ОИТСга чалинган бўлса, ҳукумат сиёсати натижасида бугунги кунга келиб бу рақам 6 фоизгача пасайди.
Буш маъмуриятининг ОИТСга қарши глобал курашнинг 15 миллиард доллар талаб қиладиган беш йиллик дастури ҳам Уганда ҳукумати касалликка қарши олиб борган сиёсати тамойилларига асосланган.
Нигерияга ташриф билан Жорж Бушнинг 5 Африка мамлакати бўйлаб сафари якунланади.
XS
SM
MD
LG