Линклар

АҚШ қўшинлари Фаллужа шаҳридаги полиция марказини тарк этдилар.


Сўнгги пайтларда АҚШ аскарларига қилинаётган ҳужумларнинг кўпайгани ва натижада маҳаллий полиция ҳам хавф остида қолгани бунга сабаб бўлди.
АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишларича, кеча кечқурун АҚШ аскарлари ва исёнчилар ўртасида отишма бўлиб ўтган. Оқибатда уч ироқлик фуқаро жароҳатланган.
Бағдод халқаро аэропорти яқинида автомашинада кетаётган дамда бир ироқлик томоғидан, иккинчиси қорнидан ўқ егани хабар қилинмоқда. Бағдоддан қарийб 88 километр нарида жойлашган Балад шаҳридаги отишма натижасида кичик қиз шрапнелдан яраланган.
Бағдод ғарбидаги Рамадий шаҳрида ўтган тунда АҚШ ҳарбийлари номаълум шахслар билан тўқнашганлар.
Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Ироқда хавфсизлик муаммоси долзарблигича қолмоқда. АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий қўшинларига қўмондонлик қилган генерал Томми Фрэнкс кеча АҚШ қўшинларининг Ироқда жойлаштирилиши муддати тўрт йилни ташкил этиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG