Линклар

logo-print

Туркманистон матбуотига кўра, президент Сапармурот Ниёзов газни Украинага экспорт қилиш ҳақдаги янги шартнома Туркманистон экспорти ҳажмини анчага кўпайтиришини айтган.


25 йиллик шартноманинг Туркманистон ва Украина ўртасида сентябр ойида имзоланиши кўзда тутилган. Сентябрда Сапармурот Ниёзов МДҲнинг Ялта шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштираётган саммитига боради ва Украина президенти Леонид Кучма билан мазкур шартномани имзолайди.
Шартнома тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Кеча Ниёзов Россиянинг Итера нефт компанияси билан 2004- 2007 йиллар давомида Россияга 10 миллиард куб метр газ етказиш ҳақда шартнома имзолаган эди.
Туркманистон ва Украина ўртасидаги газга оид шартномаларни имзолаш ҳақидаги музокаралар илгари ҳам Итера воситачилигида олиб борилган, бироқ муваффақиятли бўлмаган эди.
XS
SM
MD
LG