Линклар

Россия президенти Владимир Путин бугун Москвада Афғонистон Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим билан учрашди.


Учрашув давомида Путин Россия Афғонистон ҳукуматига ёрдам беришда давом этишини ваъда қилди.
Президент Путин, шунингдек, Афғонистон барқарор ва Россияга нисбатан дўстона мамлакат бўлишидан манфаатдор эканини таъкидлаб, Москва халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзоларини Афғонистонга кўмаклашишга кўндиришга ҳаракат қилажагини айтди.
Бундан олдин Фаҳим Россия қуролли кучлари қўмондони Анатолий Квашин билан учрашиб, Россия ҳарбий юк самолётларини Афғонистонга етказиш ҳамда афғонистонлик ёш ҳарбийларни Россия ўқув юртларига юбориш масалаларини муҳокама қилган эди.
Россия ҳарбийлари Афғонистонга иккита МИ-17 русумидаги вертолёт ва 100та юк машинасини етказишга рози бўлиш билан биргаликда, қурол-аслаҳа юбормасликларини таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG