Линклар

Шимолий ва Жанубий Кореялар Пхеняннинг ядровий дастури масаласини “тегишли мулоқот” орқали ҳал этадилар.


Бундай баёнот бугун Жанубий Корея пойтахти Сеулда икки давлат расмийлари томонидан қилинди.
Жанубий Кореянинг Бирлашиш масаласи бўйича вазири Ким Чонг-Ро “тегишли мулоқот” иборасига тушунтириш берар экан, музокараларга нафақат икки Корея вакиллари, балки АҚШ, Япония ва Хитой ҳам жалб этилиши кераклигини айтди.
Шу вақтгача Шимолий Корея ҳукумати АҚШ билан икки томонлама сўзлашувлар ўтказилиши кераклигини таъкидлаб келган.
XS
SM
MD
LG