Линклар

logo-print

Фаластин раҳбарияти бугун Исроил Бош вазири Ариэл Шароннинг Европа давлатларига мурожаат қилиб, Ясир Арафатга нисбатан бойкот эълон қилишга даъват этгани муносабати билан расман норозилик билдирди.


Ахборот вазири Набил Амр Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин халқи етакчиси бўлмиш Арафат билан муносабатларни давом эттиришга чақирди.
Шарон ўзининг Европага эртага бошланиши кутилаётган сафаридан олдин жаҳон лидерларига мурожаат қилиб, “агар Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббосга ёрдам беришни истасангиз, Арафат билан барча алоқаларни тўхтатинг”, деб айтган эди. Чунки, Шарон фикрича, Арафат Аббоснинг Исроил билан муносабатларни яхшилашга қаратилган сиёсатига қаршидир.
XS
SM
MD
LG