Линклар

Бугун АҚШ президенти Жорж Бушнинг Африка сафари Нигерияга ташриф билан якунланди. Буш Вашингтонга қайтди.


Нигерия пойтахти Абужада АҚШ раҳбари асосий эътиборини ОИТС масаласига қаратди. Жорж Буш ОИТСга чалинган беморларни касалхоналарга бориб, кўрди, сўнг Нигерия раҳбари Олусегун Обасанжо билан учрашиб, мамлакатлараро иқтисодий ҳамкорлик, Нигериянинг АҚШга нефт экспорти ҳамда Либериядаги фуқаролар урушини муҳокама қилди.
Бушнинг Африка бўйлаб сафари сешанба куни бошланган эди. Нигериядан ташқари у Сенегал, Жанубий Африка, Ботсвана ва Угандага ташриф буюрди.
XS
SM
MD
LG