Линклар

Ислом уламоларига карши консерватив чиқишлари учун ўлим жазосига хукм этилган таниқли эронлик ислоҳотчи Хошим Оғажорий, 4 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.


Ўз вақтида Теҳрон педагогика университети ўқитувчиси бўлиб ишлаган Оғажорий, беш йил муддатга давлат муассасаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.
Аслида ҳукм апрель ойида чиқарилган. Аммо мамлакатда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар кузатилгани боис, ҳукм вақтинча ошкор этилмаган.
Мамлакат судининг Оғажорийга нисбатан ўлим жазосини қўллаш, чекка ҳудудларга сургун килиш, 74 дарра уриш ёхуд ўн йил мобайнида таълим бериш ҳуқуқидан мосуво килиш каби дастлабки қарорлари, жамоатчилик томонидан билдирилган кескин эътирозлар туфайли бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG