Линклар

Лос-Анжелес шаҳри атрофидаги тепаликка “Холливуд” деган ёзувнинг ўрнатилганига 80 йил тўлди.


Ўтган давр ичида бу ёзув Америка киноиндустрияси рамзига айланишга улгурди.
1923 йилнинг ёзида ўрнатилган бу каттакон оқ ҳарфлар, дастлаб турар-жой савдоси билан шуғулланувчи “Холливудлэнд” ширкатининг рекламаси бўлган. Хар бир ҳарфнинг баландлиги 15 метр, эни эса 10 метрдир.
"Холливуд" ёзувининг биринчи “эйч” ҳарфи бир фожеа билан боғлик. 1932 йили Холливуднинг омади чопмаган бир актрисаси айни шу ҳарф устидан ўзини ташлаб, нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG