Линклар

Уфанинг Жанубий қабристонида ўтган йили “Бошқирд ҳаво йўллари”га карашли Ту-154 самолётида ҳалокатга учраганлар хотирасига ёдгорлик урнатилди.


Ёдгорликни ўрнатиш маросимида ҳалок бўлган йуловчиларнинг яқинлари, Бошқирдистон расмийлари хамда Германиянинг Баден-Вюртенберг шаҳри фуқаролари иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2002 йил 2 июль куни “Бошқирд ҳаво йуллари” компаниясига карашли ТУ-154 самолёти, швейцариялик диспетчернинг хатоси туфайли Германиянинг Баден-Вюртенберг ҳудуди осмонида юк ташувчи Боинг самолёти билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида 71 йуловчи халок бўлган. Улар орасида Испанияга дам олиш учун кетаётган 48 нафар бола ҳам бўлган. Германияда ҳам самолёт қулаган жойда ёдгорлик ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG