Линклар

Чеченистоннинг Шатой тоғли ҳудудида чечен дала отряди томонидан уюштирилган ҳужум натижасида, россиялик 9 харбий ҳалок бўлган, беш нафари оғир яраланган.


Интерфакс ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Россия харбийлари кетаётганган КамАЗ юк машинаси дастлаб Итумққалъа-Шатой автойулида ўрнатилган фугасга йулиқиб портлаб кетган. Шундан сўнг омон қолган харбийлар Аргун дарёси ёнидан автомат ва гранатомётлардан ўкка тутилганлар.
Айни пайтда воқеа жойига қўшимча ҳарбий куч юборилган ва ҳужум иштирокчиларини қидириш ишлари бошланган.
Кеча кечки пайт эса Ножай-Юрт туманида Чеченистон маъмурияти хавфсизлик хизмати ходимлари кетаётган енгил автомашина, минага йулиқиб портлаб кетган. Хавфсизлик хизмати ходимларидан бири воқеа жойида нобуд бўлган, иккинчиси эса оғир тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG