Линклар

Исроил бош вазири Ариэль Шарон бугун Буюк Британия сафарини бошлади.


Бу ерда у Британия раҳбарияти билан Яқин Шарқ тинчлик жараёни истиқболлари ҳамда Исроил-Британия муносабатларидаги кескинликни юмшатиш масалаларини муҳокама қилади.

Буюк Британияга сафари чоғида Ариэль Шарон Бош вазир Тони Блэр ҳамда Ташқи ишлар вазири Жек Стролар билан учрашади.
Исроил ва Буюк Британия ўртасига совуқчилик жорий йилнинг январида, Тони Блэр Фаластин лидерлари билан, Исроилни таклиф қилмай, Лондонда учрашув ўтказмоқчи бўлганида тушган эди. Бунга жавобан Исроил расмийлари Фаластин делегациясини мамлакатдан ташқарига чиқармай қўйган эди.
XS
SM
MD
LG