Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш, Қўшма Штатлар Африка қитъасининг терроризм майдонига айланиб кетишига йўл қўймайди, деб баёнот берди.


Президент бу гапни 12 июль куни Нигерияга қилган ташрифи чоғида айтди. Нигерия - Жорж Бушнинг Африка мамлакатлари бўйлаб қилган сафаридаги охирги нуқтадир.
Нигерияга қилган сафари чоғида Жорж Буш, юз берган нохуш можарога қарамай, Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Жорж Тенетга аввал қандай ишонган бўлса, шундай ишониб қолаверишини билдирди. Жорж Тенет билан боғлиқ можаро президентнинг январь ойида америкаликларга қилган мурожаати билан боғлиқ бўлиб, мурожаатда йўл қўйилган ноаниқликлар учун масъулиятни Марказий разведка бошқармаси ўз зиммасига олган эди.
Жума куни Тенет Ироқнинг Нигердан уран сотиб олгани тўғрисидаги маълумотларга Марказий разведка бошқармаси шубҳа билан қараганлигини, шунинг учун ҳам президент нутқи матнига аниқлик киритиб қўйиш лозим бўлганини, бироқ бундай қилинмаганини тан олди.
XS
SM
MD
LG