Линклар

logo-print

Бугун Ироқда мамлакатнинг муваққат ижроия органи - Ҳукумат кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.


Ҳукумат кенгаши мамлакатдаги турли миллий, диний ва сиёсий гуруҳлар манфаатларини ифодалаётган муваққат органдир.
Кенгаш Америка ва Британиянинг Ироқдаги маъмурияти томонидан тузилган бўлиб, унинг қарийб 30 аъзоси бор.
Ироқ Ҳукумат кенгаши Саддам Ҳусайн режими ағдарилганидан сўнг мамлакатда ташкил этилган биринчи миллий ҳокимият органидир. Кенгаш вазирликка номзодларни тавсия қилади, қонунлар ишлаб чиқади, давлат бюжжетини қабул қилади. Шунингдек, янги конституцияни тайёрловчи комиссия аъзоларини ҳам тайинлайди.
Ироқнинг Америка-Британия муваққат маъмурияти бошлиғи Ҳукумат кенгаши қарорларини бекор қилиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG