Линклар

Эронда туғилган канадалик фото-журналист Заҳро Козимийнинг яқинлари Козимий қийноқ азобидан нобуд бўлган, дея Теҳрон ҳукуматини айблашмоқда.


Заҳро Козимий ўтган ойи Теҳрондаги бир қамоқхонани суратга туширганидан кейин ҳибсга олинган эди. Айтилишича, Эрон хавфсизлик ходимлари Козимийни суроқ қилаëтган пайтда у юрак хуружига учраб ўлган.
Аммо журналистларни ҳимоя қилувчи “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ҳамда Канада расмийлари Эрон ҳукуматидан журналист Заҳро Козимийнинг ўлимига нима сабаб бўлганини аниқ тушунтириб беришни талаб қилмоқдалар.
Эрон президенти Муҳаммад Хотамий мазкур воқеа юзасидан текширув ўтказиш ҳақида буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG