Линклар

Ироқнинг янги бошқарув кенгаши ҳукуматни ташкил қилиш бўйича бир неча режа устидан келаси ҳафта иш бошлашини билдирди.


Маълумотларга қараганда, Ироқ бошқарув кенгаши шунингдек, ўзининг бир неча аъзоларини мамлакат расмий ҳукумат делегацияси сифатида яқинда БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳига жўнатади.
Айни пайтда, Эрон ҳукумати Ироқнинг янги бошқарув кенгаши ташкил этилганини мамлакатда АҚШ-Британия оккупациясига чек қўйиш йўлида ташланган биринчи қадам, деб баҳолади. Аммо расмий Теҳрон Ироқдаги Америка фуқаролик маъмурияти бошқарув кенгаши қарорларини бекор қилиш салоҳиятига эга эканлигидан хавотирланиш билдирди.
XS
SM
MD
LG