Линклар

Исроил полициясининг маълум қилишича, бугун Тел Авивда бир фаластинлик бир одамни пичоқлаб ўлдирган ва 6 кишини ярадор қилган.


Бу 29 июнда Фаластиннинг жангари гуруҳлари исроилликларни нишонга олмасликка рози бўлганидан бери биринчи марта юз берган ҳужумдир.
Айни пайтда, Британия ҳукумати Исроил Бош вазири Ариэл Шароннинг Фаластин раҳбари Ясир Арафат билан алоқани узиш ҳақидаги илтимосини рад этди.
Кеча Лондонда Шарон билан учрашган Британия Бош вазири Тони Блэр унинг ҳукумати Фаластин халқи томонидан сайланган Арафатни яккалаб қўя олмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG