Линклар

Бугун Ироқда камида бир АҚШ аскари ва бир ироқлик бола АҚШ ҳарбийларига ҳужумлар оқибатида нобуд бўлди.


Бағдод ғарбидаги автомагистралда бомба портлаши натижасида АҚШлик аскар вафот этди. Яна икки киши тан жароҳатлари олди.
Хабарларга кўра, бомба йўл четидаги автомашинага ўрнатилган бўлган.
Шундай қилиб Ироқда вафот этган америкалик аскарлар сони 147тага етди. Бу 1991 йилги Форс кўрфази урушида нобуд бўлган АҚШлик ҳарбийлар сонига тенгдир.
Бағдодда АҚШ ҳарбийлари машинасига граната ташланиши оқибатида 8 ёшлик бола нобуд бўлган. Қарийб 3 америкалик аскар яраланган.
1 май куни АҚШ президенти Жорж Буш ҳарбий ҳаракатлар якунланганини эълон қилганидан буён Ироқда 34 америкалик аскар нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG