Линклар

logo-print

Қозоғистон ва Туркманистон расмийлари бугун Каспий денгизидаги чегарани қандай белгилашни келишиб олдилар.


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ходими буни маълум қилар экан, чегарани белгилаш учун асос солингани, эндиликда Озарбайжон билан уч томонлама музокаралар ўтказиш лозимлигинини таъкидлади.
Каспий нефт заҳираларини қазиб олиш учун хорижий сармояларни жалб этишга уринаётган уч давлат ўзаро чегараларни белгилашга ҳаракат қилмоқда.
Қозоғистон, Озарбайжон ва Россия денгизнинг шимолий қисмини тақсимлашни аниқлаб бўлганлар. Бироқ Россия парламенти шартномани ҳамон ратификация қилмаган.
Каспий минтақасининг яна бир давлати – Эрон денгизни беш давлат ўртасида баробар тақсимлаш тарафдоридир.
XS
SM
MD
LG