Линклар

logo-print

Россия прокуратураси Солиқлар вазирлигига Юкос нефт компанияси молиявий алоқаларини ўрганишни буюрди.


Хабарларга кўра, Солиқлар вазири ўринбосари Ринат Росмуҳамедов мазкур буйруқ ўтган ҳафтада олинганини маълум қилган.
Айни вақтда Юкос компанияси раҳбари, Россиянинг энг бадавлат одамларидан бири Михаил Ходорковский АҚШдан Россияга қайтди.
Москва аэропортида журналистлар саволларига жавоб берар экан, Ходорковский мазкур тергов иши Россияга ётқизилаётган хорижий сармоялар ҳажмига салбий таъсир қилишидан огоҳлантирди:
- Ушбу ҳодисалар оқибатида Россиядан олиб чиқилаётган капитал ҳажми анча кўпаяди. Биз бизнес бўйича шерикларимизни вазият вақтинча эканига ишонтиришга ҳаракат қиляпмиз. Аммо бунга қарамай, кўплаб муҳим қарорлар, шу жумладан сармоя ётқизиш ҳақдаги қарорлар кечга қолдирилиши аниқ, - деди Михаил Ходорковский ва иш ортидаги сабаблар сиёсий эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG