Линклар

logo-print

Ўтган ойда Теҳронда ҳибсга олинган канадалик журналист Заҳро Каземий ўлимига қийноқлар сабаб бўлган.


Буни Эрон вице-президенти Муҳаммад Али Абтаҳий маълум қилди.
Абтаҳийнинг айтишича, калтаклангани натижасида Заҳро Каземий миясига қон қуйилган ва кўп ўтмай у оламдан ўтган.
Заҳро Каземий ўтган ойда Теҳрон яқинидаги Эвин қамоқхонасини суратга олаётган дамда ҳибсга олинган эди.
Ўтган якшанба куни Эрон президенти Муҳаммад Хотамий журналист ўлими тафсилотларини ўрганишни буюрганди. Бугун эса у Адлия ва Ахборот вазирликларидан тергов ишини жадаллаштиришни талаб қилиб, кейинги пайтларда журналистларга нисбатан кучайган таъқибларга тушунтириш беришни сўради.
Сўнгги 1 ҳафта давомида Эронда 6 журналист ҳибсга олинди ва бу билан қамалган журналистлар сони 24га етди.
XS
SM
MD
LG