Линклар

logo-print

Исроил ва Фаластин бош вазирлари Ариэл Шарон ҳамда Маҳмуд Аббослар ўртасидаги навбатдаги учрашув келаси хафтага белгиланган.


Исроил Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда шу кунларда Шарон ҳукумати Исроил қамоқхоналаридаги фаластин махбусларининг аксар кўпчилигини озод этиш масаласини мухокама этмоқда.
Яқинда АҚШ Президенти Жорж Буш фаластин махбуслари озод этилиши тўғрисидаги Аббос ҳукумати талабини қўллаб-қувватлашини баён қилди. Ушбу ой оҳирларида дастлаб Маҳмуд Аббос, кейин эса Ариэл Шароннинг Вашингтон раҳбарияти билан музокаралари режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG