Линклар

Бугун Саддам Ҳусайн ва у бошлиқ Баас партиясининг Ироқда ҳокимияти тепасига келганига 35 йил тўлди.


Шу боис Ироқдаги АҚШ ва Британия кучлари юқори даражадаги жанговор шай холатга келтириб қўйилди.

Саддам Ҳусайн режими ағдарилгунга қадар ушбу сана ҳар йили Ироқда тантанавор нишонланиб келинарди. Ҳозирда эса собиқ режим тарафдорларининг коалиция кучларига ҳужумлари ортиб бормоқда. Ироқдаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Жон Абизаид кеча коалиция қўшинларига қарши Ироқда партизанлик уруши бошланганини расман эътироф этди. АҚШ генералининг айтишича, ҳозирда Ироқда нафақат Саддам Ҳусайн тарафдорлари, балки ҳар хил террорчи гуруҳлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG