Линклар

Террорчиликда гумон қилиниб АҚШнинг Гуантанамодаги ҳарбий базасида сақланаётган икки Британия фуқаросининг кейинги тақдири, Америка ҳамда Британия юристларининг музокараларидан сўнг маълум бўлади.


Британия Бош вазирининг вакилига кўра, бугун Оқ уй томонидан ҳам айни кўринишдаги баёнот кутилмоқда. Ҳозирда мазкур иш бўйича барча юридик жараёнлар тўхтатилган.
Олти махбус, шу жумладан икки Британия фуқароси АҚШ ҳарбий трибуналига тортилишлари лозим. Трибунал уларни ўлим жазосига маҳкум этиши мумкин. Британияликларнинг дўстлари ва адвокатлари Тони Блэрни Жорж Буш билан учрашув пайтида айни мавзуни тилга олиб ўтишга кўндиришган.
XS
SM
MD
LG