Линклар

Исроил Европа Иттифоқини Ясир Арафат билан муносабатларни тўхтатишга чақираётганига қарамай, Иттифоқ Фаластин етакчиси билан мулоқот олиб боришда давом этади.


Европа Иттифоқи вакиласи Эмма Удвинннинг айтишича, Европа Иттифоқи расмийларининг Арафат билан алоқалари, ташкилот аъзоларига кўра, Фаластин муҳторияти Бош вазири Маҳмуд Аббоснинг Исроил ҳукумати раҳбари Ариэль Шарон билан музокара олиб боришига ҳалақит бермайди.
Исроил ҳамда Қўшма Штатлар Арафатни экстремист ташкилотларни қўллашда айблаб, у билан алоқаларни тўхтатишган. Европа Иттифоқининг Арафатга нисбатан тутаётган позицияси туфайли, Исроил Иттифоқнинг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнидаги ролини тан олишдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG