Линклар

Кеча кечки пайт ғойиб бўлган Британия Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси Дэвид Келлининг жасади топилди.


Расмийлар фикрича, айнан Келли, ҳукумат Ироқдаги оммавий қирғин қуроллар тўғрисидаги маълумотни бузиб талқин қилгани ҳақидаги маълумотлар манбаи бўлиши мумкин. Келли Би-Би-Си журналистига интервью берганини тан олган, аммо, унга Ироқдаги қуроллар бўйича маълумотни тақдим қилганини рад этган.
Ўтган ҳафтада Келли Британия парламентининг қуйи палатаси махсус қўмитасига кўрсатма берган. Қўмита хулосасига кўра, Келли шаънига билдирилаётган айблар, асоссиз.
Кеча айлангани чиққан Келли уйига қайтиб келмаган. Полиция қидирув ишларини бошлади. Мудофаа вазирлиги маслаҳатчисининг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG