Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэрнинг айтишича, агарда жума куни топилган жасад Мудофаа вазирлигининг қуроллар бўйича мутахассиси Дэвид Келлиники эканлиги тасдиқланса, у воқеа юзасидан тергов олиб боришни йўлга қўяди.


"Ҳозир бу борада мустақил равишда тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида далиллар қўлга киритилиши мумкинлигига ишонаман",-дейди Британия Бош вазири.
Маълумки, Дэвид Келлига нисбатан Би-БИ-Сига ҳукумат Ироқдаги оммавий қирғин қуроллар ҳақидаги маълумотларни бузиб талқин этган, дея хабар берган манба бўлиши мумкин, деб қаралмоқда. Би-Би-Си журналистига интервю берган Келли эса, Ироқдаги қуроллар бўйича маълумот бермаганини айтган.
XS
SM
MD
LG