Линклар

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийларига кўра, мамлакатнинг шарқий қисмида халқаро тинчликни сақловчи кучларининг уч нафар аскари бомба ҳужуми оқибатида яраланди.


Полковник Дуглас Лефоржнинг матбуот брифингида маълум қилишича, ҳужум кеча Кунар вилояти Асадобод шаҳрининг жанубий қисмида юз берган. Унга кўра, жароҳатланган аскарлар аҳволи яхши.
Афғонистон расмийлари билдирган бошқа бир хабарга кўра, собиқ Толибон лидери Мулла Умарнинг Қандаҳор шаҳридаги қароргоҳига жойлашган АҚШ махсус кучларига қарата ракета отилган. Тўқнашув жараëнида уч киши қўлга олинган. Ҳужумни собиқ Толибон режими қолдиқлари уюштирган, деб гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG