Линклар

Исроил ва Фаластин ҳукумати бошлиқлари Ариел Шарон ва Маҳмуд Аббос бугун Иерусалимда яна музокоралар столига ўтиришди.


Яқин шарқда барқарорлик режасини амалга ошириш йўллари, музокораларнинг бош мавзуси бўлиб қолмоқда.
Исроил бош вазири Шароннинг, Фаластин ҳукумати бош вазири Аббосдан экстремистларга қарши амалий тадбирлар кўриши лозимлигини талаб қилиши, ўз навбатида Аббос, Исроил турмаларидаги Фаластинликларни озод қилинишини сўраши кутилмоқда.
Келаси ҳафтада Фаластин муҳторияти бош вазири Маҳмуд Аббос Вашинтонга ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG