Линклар

logo-print

Буюк Британия расмийлари, Мудофаа вазири маслаҳатчиси Девид Келли ўлими юзасидан жиддий тафтиш ўтказилишини маълум қилди.


Мамлакат бош вазири Тони Блеер бу юзадан Токиода қилган чиқишида тўҳталиб, мухолифатнинг фавқуллода парламент мажлиси чақириш талабини мақулламади. Блеер Британия жамоатчилигини тергов ҳулосалари чиқгунча кутиб туришга чақирди.
Кеча полиция Девид Келлининиг жасади ўрмон ичидан топилганлигини расман билдирганди.Келли ўз-ўзини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Келлининг оиласига кўра, у ўз атрофида матбуотда кўтарилган жанжал боис кейинги пайтда тушкун бир кайфиятда юрган. Британиялик кузатувчилар Девид Келли Би-Би-СИ журналистига Блеер ҳукуматининг Ироқ уруши борасидаги маълумотларини берган бўласа керак деган таҳминни илгари суришмоқда.
XS
SM
MD
LG