Линклар

Нажафдаги аксил америка намойишлари.

  • Абдулла Искандар

Шиа мазҳабидаги ироқликларнинг ҳурмат эътиборида бўлган шайҳ Садр Муктадо билан боғлиқ муаммолар, АҚШнинг Ироқдаги маъмурлари учун бош оғриғи бўлаëтгани аниққа ўҳшаб қолди.

Жума номозидан сўнг шайҳ Садр тарафидан ирод қилинган нутқда АҚШ ҳарбийлари танқид қилингандан сўнг, шайҳ Муктадо истиқомат қиладиган ҳонадон назорат остига олинди. Бунга жавобан шайҳнинг 10 000 дан зиëд иҳлосмандлари норозилик билдириб Нажаф кўчаларига чиқишди. "Америкаликларга орамизда ўрин йўқ", "Мустабид ҳам шайтон ҳам йўқ бўлсин" деган шиорлардан кўчалар ларзага келди.

Америка ҳарбийлари билан юзма юз турган оломонга шайҳ Садр ҳибсга олинмаганлиги, шунчаки у яшаëтган ҳонадон назорат остига олинганлиги тушунтирилди. унга қарамасдан норозилик билдираëтганлар қатор талабларни илгари суришди. Бу талаблар орасида АҚШ ҳарбийлари ва уларга тарафдор бўлганларнинг зудлик билан шаҳарни тарк қилиши зарурлиги ҳақидаги талаб ҳам бор эди. Вазият АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Паул Вулфовицнинг Нажафга ташрифи боис яна жиддий тус олди. Вулфовиц ташрифи арафасида амалга оширилган ҳавфсизлик тадбирлари, аҳоли орасида ҳар ҳил гап сўзларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Ал Садрининг уйи қамал қилинганлиги ҳақида ярим соатлик кўрсатув таëрлаган "Ал –Жазира"телеканали, АҚШ мулозимлари ва Шайҳ тарфдорлари ўртасидаги зиддиятни янада кучайишига сабабчи бўлди.

Жума куни номоздан кейинги вазда шайҳ садри АҚШ тарафидан тайинланган Ироқ бошқарув кенгаши қўғирчоқ эканлиги ва зудлик билан тарқатилиши лозимлигини талаб қилди. Тахлилчилар бу талаб орқасида Эрон гуруҳлари турганлигига ишорат қилмоқдалар. Эрон масалалари бўйича тахлилчи Уилям Самий шайҳ Садри Эрондан молиявий кўмак олган ҳолда аксиламерика ташвиқотини юритаëтганига эътибор қаратади.

Уилям Самий: "Ал садри ва унинг Эрондаги раҳнамолари Ироқда, Эрон услубидаги диний давлат моделини илгари суришмоқда. Бунинг эвазига ташкилотга катта молиявий кўмаклар ваъда қилинган. Шайҳ Ироқ тақдирини АҚШ ва Буюк Британия ҳарбийлари ҳал қилаëтганиига тамоман қарши".

Уиляма Самий гапида давом этиб Шайҳ Ал Садрининг расмий Вашингтон нуқтаи назарига муҳолиф фикрда эканлигини яна бир бор таъкидлайди.

Уилям Самий: "Ироққа қайтиб келгандан кейин бир неча кун ўтар ўтмас Ал Садрий Ал-куфан масжидида маъуза қилди. Маъруза давомида у Ироқ бошқарув кенгашини жиддий қабул қилмаслик лозимлигини ,зеро бу кенгаш Ироқ xалқи иродасини намоëн этмаслигини таъкидлади. Шайҳ аҳолини бу юзадан тинч намойишлар ўтказишга чақирди."

Эрон Инқилобий кенгаши ғояларини илгари сураëтган Ал Садри гуруҳи шу йилнинг апрелида Саддам ҳукумати ағдарилгандан кейин Ироққа келди. Бу гуруҳ Ироқ бошқарув кенгаши аъзоларининг АҚШ мулозимлари тарафидан тайинланишига қарши чиқди. Таҳлилчилар бу қаршиликнинг кучайиб Ироқдаги АҚШ маъмурлари учун ҳақиқий бош оғриғига айланишини башорат қилишмоқда. Шайҳ Садрининг ҳар бир тарафдори аксиламерика кайфиятида собит эканлиги ҳисобга олинса вазиятнинг анча жиддий эканлиги аëн бўлади.
XS
SM
MD
LG