Линклар

Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган Бирлик ҳаракати вакиллари Баҳром Хамроевнинг ҳибсга олиниши ортидаги сабаблар сиёсий эканини таъкидлашмоқда.


Баҳром Хамроев якшанба куни Москвада ёнида героин моддаси топилгани сабабли қўлга туширилган эди. Москва милицияси ходими Павел Климовский ҳибсга олиш жараёнида Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этганини қайд этди.
Бирлик ҳаракатининг Тошкентдаги вакиласи Васила Иноятованинг айтишича, Хамроев ҳибсга олинаётган дамда унинг рафиқаси бирга бўлган ва милиция ходимлари Баҳром чўнтагига героин моддасини солиб қўйганларини кўрган.
Бирлик ҳаракатининг Вашингтонда сиёсий мухожиратда яшовчи раҳбари Абдураҳим Пўлат ўзининг кеча эълон қилинган очиқ хатида Россия милицияси Ўзбекистон ҳукумати сўровига биноан ҳаракат қилганини таъкидлади.
1998 йилда Россия фуқаролигини олган Баҳром Хамроев Москвада Бирлик ҳаракатининг “Ҳаракат”, деб номланган газетасини нашр этган. Абдураҳим Пўлатга кўра, Тошкент расмийлари газетанинг Ўзбекистонда тарқатилаётганидан ниҳоятда норози бўлганлар.
XS
SM
MD
LG