Линклар

logo-print

Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул бугун Вашингтонга бориб, АҚШ расмийлари билан давлатлараро алоқаларни муҳокама қилади.


Март ойида Туркия парламенти АҚШнинг Ироққа қарши урушда Туркия ҳарбий базаларидан фойдаланиш ҳақдаги сўровини рад этган эди.
Шу ой бошида Ироқ шимолида АҚШ ҳарбийлари 11 нафар туркиялик аскарни ҳибсга олиб, уларни курд расмийларига қарши ҳужум тайёрлаётганлик гумони билан 60 соат давомида ҳибсда ушлаб турган эдилар.
Вашингтонда Абдулла Гул миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Кондолизза Райс, Давлат котиби Колин Пауэлл ва вице-президент Дик Чейнилар билан учрашади.
XS
SM
MD
LG