Линклар

Чеченистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланаётган ташкилотлар фаолияти ўрганилиши керак.


Бундай
баёнотни бугун Россия президенти Владимир Путиннинг Чеченистонда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича комиссари Абдул-Хаким Султигов қилди.
“Гўёки инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланаётган нодавлат ташкилотлари ҳақиқат, ярим ҳақиқат ва ёлғонни бир-бири билан чатиштириб, жаҳон ҳамжамияти фикрига салбий таъсир қилмоқдалар”, - деди Москва расмийси.
Унинг, шунингдек, айтишича, психологик уруш, тарғибот ва руҳий террор чечен сепаратчилари фаолиятининг узвий қисмидир. Бундай тарғибот эса, Султигов фикрича, нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.
Шу боис Кремл расмийси баъзи нодавлат ташкилотлари фаолиятини текшириш лозимлигини таъкидлади.
Россиянинг Чеченистондаги кампаниясини кўплаб маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари танқид қилиб келганлар.
XS
SM
MD
LG