Линклар

Тони Блэр АҚШ етакчилигидаги Ироққа қарши уруш тўғри қилинган ишлигини таъкидламоқда.


Блэрнинг айтишича, жаҳон хавфсизлиги ва Ироқ халқи азоб-уқубатлари нуқтаи назаридан урушни бошлаш ниҳоятда қийин бўлган бўлса-да, Садам Ҳусайннинг ҳокимиятдан ағдарилгани ҳамма учун яхши бўлди.
- Сиз тўғри эканига ишонган қарор қабул қилиб, уни ҳимоя қилишингиз лозим. Мен Ироққа қарши уруш бошлаш керак, деб ҳисоблаганман ва шунга оид қарор қабул қилганман. Эндиликда эса мен ушбу қарорим учун танқидга учраяпман. Бу жуда муҳим, чунки менинг мамлакатимда халқ фикримга қўшилмаса, мени қайта сайламаслиги, бошқа одамни сайлаши мумкин. Бу демократиядир.
Блэр бундай баёнотни бугун Пекин университи талабалари билан учрашуви чоғида қилди.
Британия Бош вазирининг, шунингдек, таъкидлашича, Ироқ омммавий қирғин қуроллари устида иш олиб борганига шубҳа йўқ.
АҚШ ва Британия Ироқда оммавий қирғин қуроллари борлигини таъкидлаб, уруш бошлаган эдилар. Аммо Ироқда бу турдаги қуроллар ҳамон топилмагани боис, Вашингтон ва Лондон ҳозирда кескин танқидга учрамоқда.
XS
SM
MD
LG