Линклар

Либерия расмийлари пойтахт Монровияда юзлаб фуқаролар ўлдирилганини қайд этмоқдалар.


Либерия Мудофаа вазири Дэниэл Чи қурбонлар сони 600 дан ортиқ эканини айтди.
Жанглар пойтахтда, исёнчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган.
Ғарбий Африка давлатлари раҳбарлари бугун Сенегалда учрашиб, Либерияда халқаро тинчлик ўрнатувчи қўшинларни жойлаштириш масаласини муҳокама қилдилар.
Европа Иттифоқи тинчлик ўрнатувчи қўшинларни тезда Либерияга юборишни таклиф қилиб, президент Чарлз Тэйлордан истеъфога чиқишни сўради.
АҚШ расмийси президент Жорж Буш АҚШ қўшинларини Либерияга юбориш-юбормаслик ҳақида ҳали қатъий қарорга келмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG